Жамиятимизда  ҳақиқий ҳаракатлар дастури асосида чукур ва кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш шароитида  иқтисодиётга киритилган янги инвестициялар ва мавжуд моддий-техника асосини модернизация қилишдан ташқари бошқарувнинг демократик тамойилларини кучайтириш, фирма (корхона)лар ва уларга тенглаштирилган ишлаб чиқариш тузилмаларининг фаолият юритишларида мустақиллик доирасини кенгайтириш, сиёсатнинг иқтисодиётдан устунлигига барҳам бериш, инсон фаолиятининг барча соҳа ва тармоқларида ташаббускорлик, изланиш ва ҳоказоларнинг ривожланиши ҳам кенг имкониятлар яратмоқда.

Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида энг асосий вазифалардан бири кoрxoнaлaрни мoдернизaция қилиш, теxник вa теxнoлoгик қaйтa жиҳoзлaшни янaдa жaдaллaштириш, зaмoнaвий, мoслaшувчaн теxнoлoгиялaрни кенг жoрий етиш. Бу вaзифa aввaлaмбoр иқтисoдиётнинг aсoсий тaрмoқлaри, экспoртгa йўнaлтирилгaн вa мaҳaллийлaштирилaдигaн ишлaб чиқaриш қуввaтлaригa тегишлидир.

Ушбу ўқув дастури саноат корхоналарининг ривожланишини таъминлашда муҳим ўрин тутадиган асосий тушунчаларини ёритишга каратилган.

“Корхона иқтисодиёти” фанининг мақсади − талабаларда зарур аниқ иқтисодиёт билимларни шакллаштириш. Бу эса, ҳозирги кунда, бозор муносабатлари ва иқтисодий ишларнинг маркази бирламчи буғин корхона иқтисодиёти даражасига кўтарилган шароитларда жуда муҳим ҳисобланади.

Фаннинг вазифалари − корхоналарнинг ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришдаги ва миллий иқтисодиётни кўтаришдаги ролини ва ўрнини; корхоналар функциялари ва белгиларини; корхоналар фаолиятига тааллуқли ва унга алоқаси бўлган қонунлар ва қонун ҳужжатларни; иқтисодиётдаги мавжуд муаммо ва вазифаларни мантиқий кетма-кетлигини ва ўзаро алоқадорлигини; турли хил иқтисодий ва ташкилий-техникавий тадбирларни мустақил ҳисоблаш  ва тўғри таҳлил қилиш услубларини ўрганишдан иборат.