Реал сектор тармоқларини жадал суръатлар билан ривожлантириш, корхоналарда истиқболли лойиҳаларни амалгаошириш орқали янги замонавий техника, дастгоҳ ва ускуналар, технология ва ноу хауларни  жорий этиш энг аввало самарали иқтисодий фаолиятни ташкил этишни ва тўғри йўналтирилган саноат сиёсатини олиб боришни тақозо этади. Корхонанинг барча ички имкониятларидан тўла фойдаланиш орқали  реал сектор тармоқларини кенгроқ ривожлантиришлари асосий вазифа ҳисобланади.

“Корхоналарни ривожлантириш стратегияси” фан  иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тармоқ ва корхоналарда содир бўлаётган ижтимоий иқтисодий жараёнларини назарий ва амалий жиҳатларини ўрганиш ва уни мўътадил ривожлантиришнинг ечимларини топишда ҳамда магистратура  таълими “Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассисларини шаклланишида катта аҳамиятга эга. Ушбу фаннинг ютуқ ва хулосаларидан мамлакат реал сектор тармоқларида фаолият юритаётган саноат корхоналарини ривожлантиришда кенг фойдаланилади.