“Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фани макроиқтисодиёт доирасида назарий ва амалий масалаларни ўрганиш ва уни мўътадил ривожлантиришнинг ечимларини топишда ҳамда “иқтисодиёт” таълим йўналиши мутахассисларининг шаклланишида катта аҳамиятга эга. Ушбу фаннинг ютуқ ва хулосаларидан мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатларга белгиланган дастурларини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилади.