САМАРКАНДСКИЙ ИНСТИТУТ
ЭКОНОМИКИ И СЕРВИСА

Объявления

2022-09-22 1143
Diqqat e'lon 2022-09-21 1265
Suhbat natijalari 2022-09-21 1299
2022-09-09 1068

Самые читаемые новости

2020-10-27 37375
2020-04-17 31884
2020-06-19 31434

Прием иностранных студентов

САМАРКАНДСКИЙ ИНСТИТУТ ЭКОНОМИКИ И СЕРВИСА

Самақанд иқтисодиёт ва сервис институтига 2020/2021 ўқув йили учун хорижий фуқароларни талабаликка қабул қилиш тўғрисида

Хорижий фуқароларни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш «Таълим тўғрисида»ги Қонунга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги “Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 169-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июндаги “Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 517-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади. Унга кўра:

  • Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига мувофиқ бўлган маълумотга эга хорижий фуқаролар қабул қилиниши мумкин;
  • Хорижий фуқаролар Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бакалавриатининг таълим йўналишларига институт томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат асосида қабул қилинади.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 2020/2021 ўқув йили учун бакалавриатнинг қуйидаги таълим йўналишлари бўйича қабулни амалга оширади:

Таълимнинг кундузги шакли бўйича қуйидаги таълим йўналишлари мавжуд:

Таълим йўналиши коди

Таълим йўналиши номи

1

5230100

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

2

5230200

Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

3

5230400

Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

4

5230600

Молия ва молиявий технологиялар

5

5230700

Банк иши ва аудити

6

5230900

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)

7

5231600

Инсон ресурсларини бошқариш

8

5611400

Аҳоли ва туристларнинг овқатланишини ташкил этиш сервиси

 

 

 

 

Таълимнинг сиртқи шакли бўйича қуйидаги таълим йўналишлари мавжуд:

Таълим йўналиши коди

Таълим йўналиши номи

1

5230100

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

2

5230700

Банк иши ва аудити

3

5230900

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)

 

 

Хорижий фуқаролар Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига ўқишга кириш учун онлайн тарзда рўйхатдан ўтадилар ва қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • ўқишга қабул қилиш ҳақида ариза (институт ректори номига);
  • ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари;
  • соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса (ваколатли тиббиёт муассасаси томонидан тақдим этилган);
  • миллий паспорт (амалдаги визаси билан) ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
  • 4 х 6 см ўлчамдаги 6 та фотосурат.

Объявления

2022-09-22 1143
Diqqat e'lon 2022-09-21 1265
Suhbat natijalari 2022-09-21 1299
2022-09-09 1068

Самые читаемые новости

2020-10-27 37375
2020-04-17 31884
2020-06-19 31434