АХБОРОТ ХАТИ
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги «Иқтисодиёт» илмий
мактабининг Россия Федерациясининг Тамбов Давлат Университети билан
ҳамкорликдаги халқаро илмий-амалий анжумани 2021 йил 19-20 февраль кунлари
ўтказилади.
Конференция мавзуси: “Хизмат кўрсатиш соҳасини инновацион ва рақамли
иқтисодиёт шароитида ривожлантириш муаммолари”.
АНЖУМАНДА КЎРИЛАДИГАН МАСАЛАЛАР:
1. Инновацион ва рақамли иқтисодиётнинг назарий ва методологик муаммолари ва уларни ҳал
қилишнинг стратегик йўналишлари.
2. Инновацион ва рақамли иқтисодиёт шароитида аҳоли бандлиги, фаровонлиги, яшаш сифати
ва турмуш даражасини ошириш масалалари.
3. Инновацион ва рақамли иқтисодиёт шароитида туризм соҳаси самарадорлигини ошириш
механизмлари, ривожлантириш тенденциялари ва истиқболлари.
4. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишда менежмент ва
маркетингни инновацион ва рақамли иқтисодиёт шароитида такомиллаштириш масалалари.
5. Хизмат кўрсатиш соҳаси самарадорлигини оширишда инновацион ва рақамли иқтисодиёт
шароитида инвестицияларнинг ўрни ва молиявий муносабатларни такомиллаштириш
масалалари.
6. Инновацион ва рақамли иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳаси самарадорлигини
оширишда бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил, аудит ва статистика фанларини
такомиллаштириш масалалари.
7. Хизмат кўрсатиш соҳасининг инновацион ва рақамли иқтисодиёт шароитида
самарадорлигини оширишда рақобатбардош кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш
муаммолари.
Анжуман тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.
Анжуман қатнашчилари: Анжуманда профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар,
мустақил изланувчилар, тадқиқотчилар, магистрлар, талабалар ва соҳа мутахассислари иштирок
этишлари мумкин. Анжуман материаллари чоп этилади ва конференцияга иштирок этган
муаллифларга 1 нусхадан бепул тарқатилади.
Маъруза матнларини расмийлаштириш бўйича талаблар:
• маъруза матнлари 14 ўлчамдаги шрифтда 1 интервалда, 3-5 варақ ҳажмда Times New Roman
шрифтида ёзилган ва таҳрир қилинган бўлиши лозим;
• маъруза мавзусининг юқорисида муаллифнинг исми, шарифи, лавозими, илмий даражаси
ва унвони, иш жойи, телефони ва электрон манзили тўлиқ кўрсатилиши керак. Мавзудан
кейин аннотацияси, калит сўзлари уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) ва мазмуни тўлиқ ёзилади.
• маърузанинг охирида алоҳида илмий-назарий ва амалий аҳамиятга молик таклиф ва тавсия
берилиши шарт.
• матнни жойлаштиришда саҳифанинг чегаралари: юқоридан – 2,5 см, пастдан – 2,5 см,
ўнгдан 2,5 см, чапдан – 2,5 см. ўлчамда белгиланади;
• маъруза матни 1 нусха қоғозда ва электрон вариантда RTF форматида тақдим этилади;
• маъруза матнида мавзуга оид назарий масалалар билан бирга уларнинг амалий ечимлари
ёритилган бўлиши лозим.
Муаллифлик бадали: анжуманни ташкил қилиш ва тўпламни нашр қилиш билан боғлиқ
харажатларни қоплаш учун ҳар бир бет учун 15,0 минг сўм белгиланган.
Муддат: маърузалар 2021 йилнинг 30 январга қадар қабул қилинади ва анжуманга қадар
чоп этилади.
Эслатма: Мақола анжуманнинг қайси йўналишга мўлжалланганлиги аниқ кўрсатилиши
лозим. Тегишли талабларга жавоб бермайдиган, илмий-амалий тавсияга эга бўлмаган ва
кечикиб топширилган ишлар анжуман материалларига киритилмайди ва муаллифга
қайтарилмайди.
Боғланиш учун телефонлар: +99866 2331788; +99890 2513168; +99897-913-74-40
E-mail: iqtisodiyotmaktabi@mail.ru. Телеграмда: +998 97 9137440 Ҳилола Очилова